O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутарога асосий таркибдан ўрин ваъда қилмоқда
Жума, 08 Май
4422

«Барселона» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни оғдириб олиш учун уринмоқда.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчига асосий таркибдан кафолатланган ўрин беришни ваъда қилишмоқда.

Мартинес – «Барселона»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий нишони бўлиб турибди. Унинг трансфер қиймати 80 млн еврога баҳоланяпти.

Лаутаро хизматига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчининг ўзи «Барселона»га ўтишни истаяпти.

Бу мавсумда Мартинес барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар