«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хави жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг яна неча йил юқори даражада ўйнай олишини айтди.
«Месси ҳали 5-7 йилни юқори даражада ўтказади. У ўзига жуда эътиборли ва 38-39 ёшгача ўйнай олади. Лео Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам, албатта, ўйнайди», – дейди Хави «инстаграм»даги саҳифасида.
Маълумот учун, Месси июнда 33 ёшга тўлади.