O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутаро учун «Интер»га 80 млн евро ва 3 футболчисини таклиф қилди
Сешанба, 05 Май
10390

«Барселона» клуби раҳбарияти Лаутаро Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш учун «Интер»га навбатдаги таклифини жўнатди, дея ёзмоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, янги таклифга кўра Каталония клуби Милан жамоасига 80 миллион евро ҳамда уч нафар футболчиси - Нелсон Семеду, Хуниор Фирпо ва Жан-Клера Тодибони қўшиб беришини маълум қилган. 

Эътиборлиси, «Интер» раҳбарияти бу таклифга ҳам рад жавобини берган. «Интер» бош мураббийи Антонио Конте бу футболчиларга қизиқиш билдирмаган. Италияликлар 22 ёшли аргентиналик ҳужумчи билан фақатгина унинг шартномасида кўрсатилган 111 миллион евро трансфер пули тўланган тақдирда хайрлашишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Лаутаро ушбу мавсумда 31 ўйинда 16та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар