O'zbek Ўзбекча
Лаутаро «Интер» раҳбариятига қайси клубга ўтмоқчилигини маълум қилди
Шанба, 02 Май
13853

«Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес миланликлар клуби раҳбариятига «Барселона» клубига ўтмоқчилигини билдирган. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, аргентиналик 22 ёшли ҳужумчи «Интер» клуби раҳбариятидан «Барселона»нинг футболчи борасидаги таклифлари бўйича музокарани қайтадан давом эттиришни сўраган. Олдинроқ Каталония клубининг таклифларига қарамай, Италия клуби Лаутарони фақатгина унинг шартномасида кўрсатилган товон пули - 111 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилганди. 

«Барселона» эса ҳозирги молиявий қийин даврда Мартинеснинг нархини тушириш учун аксарият футболчиларини трансфер келишувига қўшмоқчи бўлганди. «Интер» раҳбарияти Лаутаронинг хоҳишига қарши бормай, яна музокарага киришмоқчи. 

Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар