O'zbek Ўзбекча
Капелло: «Лаутаро «Барселона»га ўтмаслиги керак»
Сешанба, 28 Апрел
3721

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Агар мен Лаутаронинг ўрнида бўлганимда, «Интер»да қолардим. У «Барселона»да захира ўйинчисига айланади», – деб Капеллонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 22 ёшли аргентиналикка узоқ вақтдан бери қизиқмоқда, аммо молиявий сабаблар туфайли трансфер амалга ошмаслиги мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар