O'zbek Ўзбекча
Аргентина чемпионати муддатидан аввал якунланди
Сешанба, 28 Апрел
3041

Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа коронавирус пандемияси туфайли мавсум муддатидан олдин якунланганини эълон қилди.

«Биз мавсумни муддатидан олдин якунлашга қарор қилдик. Соғлиқни сақлаш идоралари руҳсат беришгани заҳоти футболчилар майдонга қайтишади. Соғлиқ биринчи ўринда туради», – деб Тапианинг сўзларини келтиради El Universo.

Таъкидланишича, 2 мавсум давомида хеч бир жамоа олий дивизиондан тушиб кетмайди. Шу билан бирга қуйи лигадан жамоаларнинг олий лигага чиқиши сақланиб қолиб, 2021/2022 йилги мавсумда 24та клуб ўрнига 28та жамоа қатнашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар