O'zbek Ўзбекча
Месси «Барселона» раҳбариятидан қайси футболчини сотиб олишни сўраётгани маълум бўлди
Жума, 24 Апрел
23010

«Барселона» клуби етакчиси Лионель Мессининг ёзги трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтириш учун клуб раҳбариятидан қайси футболчини сотиб олишни сўраётгани маълум бўлди, деб ёзмоқда Cadena SER.

Манбанинг ёзишича, Каталония клуби коронавирус пандемиясигача ўз олдига «Интер»дан Лаутаро Мартинес ва «ПСЖ»дан Неймарни сотиб олишни мақсад қилиб қўйган эди. Бироқ пандемия оқибатида клубда юзага келган молиявий муаммолар сабабли раҳбарият Лаутаро ва Неймар трансферидан фақат биттасини амалга ошира олади. 

«Лионель Месси клуб раҳбариятидан икки танлов орасидан Лаутаро эмас, Неймарни «Барселона»га таклиф этишни сўраган», - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «ПСЖ»га ўтишдан аввал 2013-2017 йиллар давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар