O'zbek Ўзбекча
Сетьен Лаутаро трансфери ҳақида: «Хом хаёлга берилмайман»
Душанба, 20 Апрел
2973

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансферини амалга ошириш имкониятига баҳо берди.

«Биз трансферлар ҳақида гапиряпмиз, аммо бу пандемия кўплаб нарсаларга таъсир қилади. Клублар жуда оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолишади.

Лаутаро бўйича ҳеч нарса деёлмайман. Менга зўр футболчилар ёқади, аммо хом хаёлларга берилмайман», – деб Сетьен сўзларини келтирмоқда Onda Cero.

Аввалроқ «Барселона» Мартинес трансфери учун 111 млн евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар