O'zbek Ўзбекча
Кике Сетьен Неймар ва Лаутаронинг трансфери ҳақида гапирди
Жума, 17 Апрел
8218

«Барселона» клуби бош мураббийи Кике Сетьен клуб қизиқаётган икки футболчи Неймар ва Лаутаро ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Неймар ёки Лаутаро? Ушбу икки футболчининг ҳам менинг қўл остимда тўп суришини истардим. Уларнинг иккиси ҳам ажойиб футболчи. Неймар юқори савиядаги ижрочи, аммо иложи бор ва имкони йўқ нарсалар бор. Биламизки, юлдуз футболчилар жуда қиммат нархда бўлишади. Уларни олиб келиш осон эмас», - дея Сетьеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, олдинроқ каталонияликлар «ПСЖ»дан Неймарни қайтариш илинжида эканликлари, «Интер» билан эса Лаутарони Гризманнга алмашишга тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар