O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутаро Мартинесга ўринбосар топди
Жума, 17 Апрел
6339

«Лейпциг» клуби ҳужумчиси Тимо Вернер ёзги трансфер ойнасида Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «Интер» 24 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Клуб Лаутаро Мартинесни бошқа жамоага трансфер қилса, унинг ўрнига айнан Вернерни таклиф этишни мақсад қилган.

Германиялик форвардга миланликлардан ташқари «Бавария» ва «Ливерпуль» клублари томонидан ҳам қизиқиш мавжуд. Тимонинг «Лейпциг» билан амалдаги шартномасида хориж клубидан таклиф тушса, у жамоани 60 миллион евро трансфер пули эвазига тарк этиш ҳақидаги банд киритилган.

Манбанинг қайд этишича, Антонио Конте Лаутаро ўрнига Вернердан ташқари, «МЮ» ҳужумчиси Антони Марсиялга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар