O'zbek Ўзбекча
«Барселона» уч нафар футболчисини таркибда сақлаб қолади
Жума, 17 Апрел
10586

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида фаоллик қилмоқчи.

ESPN хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни асосий трансфер мақсади қилиб олишган. Шунингдек, Неймарни «ПСЖ»дан қайтариш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, «Барселона» ўнг қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячи ва марказий яримҳимоячи трансферига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Барселона» коронавирус пандемияси билан боғлиқ молиявий инқироз шароитида трансфер режаларини амалга ошириш учун бир қанча футболчиларни сотиш кераклигини яхши англамоқда. 

Аммо фақат уч футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани тарк этмайди: ҳужумчи Лионель Месси, дарвозабон Марк-Андре тер Стеген ва яримҳимоячи Френки де Йонг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар