O'zbek Ўзбекча
«Интер» «Барса»нинг Гризманн борасидаги таклифини қабул қилишга тайёр
Сешанба, 14 Апрел
7867

Италиянинг «Интер» клуби «Барселона»нинг Лаутаро Мартинес борасидаги навбатдаги таклифини қабул қилишга тайёр, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

«Барселона»нинг Лаутаро Мартинес борасидаги аввалги барча таклифларини кескин рад этиб келган миланликлар, Каталония клубининг аргентиналик ҳужумчи билан Антуан Гризманни ўзаро алмашиш таклифини қабул қилишга тайёр», - дейилади манбада.

Хабарда қайд этилишича, Лаутаронинг шартномасидаги товон пули 111 миллион еврони, Гризманнинг товон пули эса 120 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 29 ёшли Гризманн ушбу мавсумда 37 ўйинда 14 та голга муаллифлик қилган бўлса, 22 ёшли Мартинес 31 ўйинда дарвозага 16та гол киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар