O'zbek Ўзбекча
Бразилияда 22 ёшли футболчи вафот этди
Сешанба, 14 Апрел
11605

Бразилиянинг «Гуарани» клуби ҳимоячиси Тьяго Кортес 22 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Globoesporte.

Манбанинг ёзишича, фожиа 13 апрель, душанба куни юз берди. Тиззасидаги жароҳатини даволатаётган футболчи шифохоналардан бирида физиотерапиядан ўтиши керак эди. Муолажа давом этаётганида футболчининг аҳволи кутилмаганда оғирлашган ва у вафот этган. Кортеснинг ўлими ҳақида шифокорларнинг расмий хулосаси ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар