O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутарони қўлга кирита олмаса, кимга эътибор қаратиши маълум бўлди
Сешанба, 14 Апрел
8259

Каталония клуби «Интер»дан Лаутаро Мартинесни қўлга кирита олмаса, қайси форвардга эътибор қаратиши маълум бўлди.

Лаутаро трансфери амалга ошмаган тақдирда «Барселона» «Реал Сосьедад» ҳужумчиси Александр Исак учун курашади. 

«Бу борада каталонияликларга Дортмунд клуби тўсиқ бўлиши мумкин. Сабаби «Боруссия» ёзги трансфер ойнасида Ҳоландни сотса, «Реал Сосьедад»дан собиқ ҳужумчиси Исакни қайтириши мумкин. Александрнинг шартномасида товон пули 70 миллион евро бўлса-да, дортмундликлар қайтариш таклифи билан чиқса бу сумма улар учун 30 миллион евро миқдорида бўлади», - дейилади El Mundo Deportivo нашрида.

Маълумот учун, миланликлар Лаутаронинг трансфер баҳосини 111 миллион евро этиб белгилаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар