O'zbek Ўзбекча
«Барселона» «Интер»га қизиқарли таклиф билан чиқди
Сешанба, 14 Апрел
12505

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш йўлларини изламоқда.

La Gazzetta Dello Sport’нинг ёзишича, Милан жамоаси Каталония клубининг Лаутаронинг 111 миллионлик келишув нархини пасайриш учун таклиф этган Ракитич, Фирпо, Самеду вариантини рад этгач, яна бир қизиқарли таклиф тайёрлади. Унга кўра, «Барселона» Лаутаро Мартинес учун трансфер келишувига ўз ҳужумчиси Антуан Гризманни қўшишга қарор қилган. Таклифга маълум бир трансфер пули ҳам қўшилиши айтилмоқда.

«Юзага келган молиявий ҳолат сабабли Каталония клуби шундай қарорга келди», - дея ёзилади манбада.

Маълумот учун, «Барса» Гризманни Мадриднинг «Атлетико» клубидан 120 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар