O'zbek Ўзбекча
Перу клуби коронавирус туфайли футболчи ва ходимларини ишдан бўшатди
Душанба, 13 Апрел
1597

Перунинг иккинчи дивизионида ўйнайдиган «Депортиво Коопсоль» клуби коронавирус пандемияси туфайли барча ходимлари ва футболчиларини ишдан бўшатишга қарор қилди, деб хабар беради Toque Sports.

Клуб бу қарорни 12 апрель куни эълон қилди. Бунга сабаб сифатида футбол тўхтатилгани туфайли ўйинчиларга вақтида маош тўлаш имконият йўқлиги айтилди. Чемпионат тиклангач, клуб футболчилар билан янги шартномалар тузиш имкониятини кўриб чиқади.

Перу иккинчи дивизиони 2 майдан бошланиши керак эди. Аммо мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га вакцина топилмагунча чемпионат ўйинлари ўтказилмаслигини эълон қилди.

Маълумот учун, ҳозиргача Перуда коронавирус билан касалланганлар сони 7 мингга яқинлашди, 181 киши эса вафот этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар