O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутарони қўйиб юбориш учун ягона шартни маълум қилди
Душанба, 13 Апрел
10585

Миланнинг «Интер» клуби раҳбарияти Лаутаро Мартинес билан хайрлашиш учун ягона бўлган шартни маълум қилди.

Sky Sports журналисти Никола Скиранинг ёзишича, миланликлар аргентиналик 22 ёшли футболчилари билан фақатгина унга белгиланган 111 миллион евролик трансфер пули тўланганида хайрлашишмоқчи. 

«Барселона» клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланган Мартинесни арзонроқ нархда олиш учун каталонияликлар келишувга ўз футболчилари Хуниор Фирпо, Нелсон Семеду ва Иван Ракитични қўшмоқчи эди, бироқ бош мураббий Антонио Конте бу футболчилар унинг режасидан ўрин олмаганлигини клуб раҳбариятига етказгач, «Интер» бу шартга кўнмади.

Маълумот учун, «Барселона» Лаутарога йиллик 10 миллион евро маош беришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Аргентиналик форварднинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар