O'zbek Ўзбекча
Роберто Карлос фаолиятидаги энг муҳим мураббий кимлигини айтди
Шанба, 11 Апрел
9338

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос фаолиятидаги энг муҳим мураббийни айтди.

«Рой Ҳожсон «Интер»дан кетишимга сабабчи эди. У мени яримҳимояда ўйнашга мажбур қилди. 

Ўшанда Европа футболи ҳақида кам маълумотга эга эдим. Моратти билан гаплашдим ва мени қўйиб юборишини сўрадим.

Капелло раҳбарлигидаги «Реал»га ўтдим. У – менинг фаолиятимдаги энг муҳим мураббий», – деб Карлоснинг сўзларини келтиради Football Italia.

Маълумот учун, бразилиялик афсона «Интер»да фақат бир мавсум ўйнаган, сўнг 1996 йили «Реал»га ўтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар