O'zbek Ўзбекча
Креспо: «Лаутаро Мартинес янги Агуэрога айланиши мумкин»
Шанба, 11 Апрел
1930

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Интер»даги ҳамюрти Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.

«Биз аллақачон Мауро Икарди ва Пауло Дибала ҳақида билардик. Лаутаро Мартинеснинг нималарга қодирлигини энди биляпмиз. 

Лаутаро янги Серхио Агуэрога айланиши мумки. Унда Агуэроникидек тезкор дриблинг йўқ, аммо у – Кундан кўра жамоавий ўйинчи. У майдондаги ўрнини тез-тез ўзгартириб, рақибларни чалғитади.

Лаутаро доим ҳаракатда, шунинг учун у марказий ҳужумчи ролида ҳам ёки Ромелу Лукаку сингари форвард билан шерикликда ҳам ўйнай олади. Ҳатто у 3 кишилик ҳужум чизиғида ҳам ўзини кўрсатиши мумкин. Менга унинг майдондаги фикрлаши ёқади»,  – деб Креспонинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар