O'zbek Ўзбекча
Transfermarkt футболчиларнинг янги нархларини маълум қилди – Месси ва Роналду юқори ўринларда эмас  
Пайшанба, 09 Апрел
19268

Transfermarkt коронавирус пандемияси туфайли футболчиларнинг тахминий нархларини белгилади.

Барча ўйинчиларнинг нархлари 20 фоизга туширилган. Фақат 1998 йилда ва ундан кейин туғилган кичик ёшдаги футболчилар учун истисно мавжуд – уларнинг қиймати 10 фоизга тушди.

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёдаги энг қиммат ўйинчи бўлиб турибди. Портал уни 180 млн еврога баҳоламоқда.

«Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлинг ва Мбаппенинг жамоадоши Неймар кейинги поғоналарни бўлишиб туришибди – ҳар иккаласи 128 млн евро.

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди. У 112 млнга баҳоланмоқда. «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 46-ўринда жойлашган, унинг нархи 60 млн еврони ташкил қилмоқда.

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 180 млн евро
2-3. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 128 млн евро
2-3. Неймар («ПСЖ») – 128 млн евро
4-7. Садио Мане («Ливерпуль») – 120 млн евро
4-7. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 120 млн евро
4-7. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 120 млн евро
4-7. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 120 млн евро
8. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 117 млн евро
9. Лионель Месси («Барселона») – 112 млн евро
10. Трент Александер-Арнолд («Ливерпуль») – 99 млн евро
...

46. Криштиану Роналду («Ювентус») – 60 млн евро.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар