O'zbek Ўзбекча
Креспо: «Ҳеч ким ўзини Мессининг ўрнига қўя олмайди»
Пайшанба, 09 Апрел
4007

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Барселона» форварди Лионель Месси ҳақида гапирди.

«Месси бўлиш жуда қийин. Ҳеч ким ўзини Марадона ва Мессининг ўрнига қўя олмайди. Уларнинг ўйлашларию яшашларини тушуниш имконсиз.

Лео кўп йиллар давомида юқори даражада ўйнади. У оёққа туриб, ўрнидан туради ва ўйнашни давом эттиради. Ҳар доим астойдил ҳаракат қилади. 

У шунчаки футбол ўйинчиси ёки спортчидан кўра ортиқроқ.  У – профессионал, жиддий, ҳалол, намунали киши. Менимча, Месси буюк футболчилардан ҳам юқорироқ», – деб Креспонинг сўзларини келтиради Оle.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар