O'zbek Ўзбекча
Тожикистон Олий лигаси. Сидоров гол урган ўйинда «Хўжанд» Душанбеда ғалаба қозонди
Чоршанба, 08 Апрел
3647

Тожикистон Олий лигаси 1-тури доирасида бир қатор ҳамюртларимиз тўп сурадиган «Хўжанд» клуби Душанбеда ЦСКА-Помир клубига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунида ўзбекистонлик ҳужумчи Андрей Сидоров ўз голи билан хўжандликларни танаффусга ғалаба билан олиб чиқди. 

Иккинчи бўлимда мухлислар яна учта голга гувоҳ бўлиб, якунда меҳмонлар Душанбедан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Шу куни Сидоровдан ташқари, ўзбекистонлик легионерлар – Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев «Хўжанд» сафида майдонга тушган бўлса, мезбонлар сафида яна бир ҳамюртимиз Нодир Ибрагимов тўп сурди.

8 апрель (чоршанба)
Тожикистон Олий лигаси, 1-тур.
ЦСКА (Помир) – «Хўжанд» - 1:3

Бош ҳакам: Абдулло Давлатов
Голлар: Андрей Сидоров, 45 (0:1), Хуршед Бекназаров, 63 (0:2), Шодибек Ғаффоров 76 (1:2), Манучеҳр Аҳмедов, 90+2 – пенальтидан (1:3).

«Хўжанд»: Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Манучехр Сафаров, Комрон Мирзанажод, Ойбек Абдуғаффоров, Фатхулло Фатхуллоев, Хуршед Бекназаров, Фирдавс Чакалов, Абдулмўмин Забиров, Санжар Рихсибоев, Андрей Сидоров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар