O'zbek Ўзбекча
ФИФА собиқ вице-президенти Россияга овоз бериши учун 5 млн доллар пора олгани маълум бўлди
Сешанба, 07 Апрел
8036

АҚШ адлия вазирлиги ФИФА ижроия қўмитаси аъзоларининг 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини аниқлашда Россия ва Қатарга овоз бериш учун пора олишганини маълум қилди. 

Таъкидланишича, ФИФАнинг Тринидад ва Тобагодан бўлган собиқ вице-президенти Жек Уорнер Россияга овоз бериш учун пора олган. Шунингдек, гватемалалик Рафаэль Сальгерога ҳам пора таклиф қилинган.

Уорнер 5 млн доллар пора олган. Унга тўловлар Кипр ва Виржин оролларида рўйхатдан ўтган сохта оффшор компаниялар орқали ўтказилган. У 2015 йили футболдан четлатилган.

Сальгерога 1 млн доллар таклиф қилинган. Лекин унга нисбатан айблов тасдиғини топгани йўқ.

ЖЧ-2022 мезбон мамлакатига овоз бериш пайтида эса Бразилия футбол конфедерациясининг собиқ президенти Рикардо Тейшейра, Жанубий Америка футбол конфедерациясининг 2019 йил августда вафот этган собиқ президенти Николас Леос ва яна бир исми ошкор қилинмаган шахс пора олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар