O'zbek Ўзбекча
Иньеста: «Коронавирус туфайли ҳаётга бўлган муносабатимиз ўзгариши керак»
Душанба, 06 Апрел
1564

«Барселона»нинг собиқ, айни пайтда Япониянинг «Виссел Кобе» клуби яримҳимоячиси Андрес Иньеста коронавирус пандемиясининг жамиятга таъсири тўғрисида гапирди.

«Японияда ҳозир ҳаммаси тинч, одамлар ваҳимага берилмаяпти. Аммо коронавирус ҳаётимизда бурилиш ясайдиган даврга айланиши керак. У ҳаётга, одатларимизга ва болаларимизнинг таълим олишига бўлган муносабатимизни ўзгартириши лозим», – деди Иньеста Movistar телеканали эфирида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) маълумотига кўра, Японияда коронавирус юқтириб олганлар сони 3139ни, вафот этганлар сони 77ни ташкил қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар