O'zbek Ўзбекча
Хави Месси ва Роналдиньонинг муносабатлари ҳақида гапирди 
Душанба, 06 Апрел
8397

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Барселона»даги собиқ жамоадошлари Роналдиньо ва Лионель Мессининг муносабатлари ҳақида гапирди.
 
«Месси асосий жамоа билан шуғулланишни бошлаганда 16-17 ёшда эди, Роналдиньо эса ўша вақтда 26да бўлган. Улар яхши муносабатда бўлишган. Роналдиньо ҳамма каби Мессида алоҳида бир иқтидор борлигини яхши биларди. 

Бразилиялик Мессини ўз укасидай кўради. Роналдиньо унга кўп ёрдам берди. Тўғри, биз ҳаммамиз унга кўмаклашишга ҳаракат қилганмиз, бироқ Роналдиньо бу ишни дунёнинг энг яхши ўйинчиси сифатида амалга оширарди.

Лео ҳақиқатдан ҳам энг яхши футболчилардан бири. Ўйлашимча, унинг бу даражага етишида кийиниш хонасидаги яхши муҳитнинг ҳам ўрни бор», - деб Хавининг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар