O'zbek Ўзбекча
Тожикистон Олий лигаси. Ўзбекистонлик футболчилардан гол ва голли узатма
Якшанба, 05 Апрел
6530

5 апрель кунидан Тожикистон Олий лигаси янги мавсумига старт берилди. Қўшни чемпионатда фаолият бошлаган ўзбекистонлик футболчилар илк турдаёқ гол ва голли узатмага муаллифлик қилишди.

Жумладан, Душанбеда ўтган «Локомотив-Помир» – «Файзқанд» (2:2) ўртасидаги ўйинда меҳмонлар сафида беш нафар ўзбекистонлик футболчилар - Жасур Қурбонов, Жасур Ашуров, Азиз Муродов, Азизжон Зарипов ва Дилшод Баратовлар майдонга тушишди. Учрашувдаги ҳисоб 49-дақиқада 25 ёшли яримҳимоячи Жасур Қурбоновнинг узатмасидан кейин очилган бўлса, кўп ўтмай мезбонлар иккита гол уриб устунликка эга бўлишди. Аммо 72-дақиқада яна бир ҳамюртимиз «Динамо» собиқ ҳимоячиси Азиз Зарипов ўз голи билан жамоасига сафарда илк очкони келтирди – 2:2.

Шунингдек, «Кўктош» – «Регар-ТадАЗ» (0:0) ўйинида ҳам мезбонлар сафида юртдошларимиздан Муҳиддин Одилов, меҳмонлар сафида эса Сардор Эминов майдонга тушди. 

Тожикистон Олий лигаси. 1-тур.

«Локомотив-Памир» – «Файзқанд» – 2:2

«Кўктош» – «Регар-ТадАЗ» – 0:0

«Хатлон» – «Истаравшон» – 2:1

Теглар

Ўхшаш янгиликлар