O'zbek Ўзбекча
Лаутаро шартномани узайтиришдан бош тортди
Якшанба, 05 Апрел
4946

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда. 

Манбага кўра, аргентиналик футболчи январь ойида клуб томонидан таклиф этилган 4 млн евро (ҳозирги иш ҳақидан икки баравар кўп) маошли янги шартномага рад жавобини берган. Мартинеснинг бу ҳаракати унинг ёзда жамоани тарк этиб, «Барселона»га ўтишни истаётгани билан изоҳланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Унда футболчининг товон пули 111 млн евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, 22 ёшли форвард ушбу мавсумда А Серияда 22та ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар