O'zbek Ўзбекча
Хави коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро хайрия қилди
Якшанба, 05 Апрел
1054

«Барселона» афсонаси Хави коронавирусга қарши кураш учун Каталониядаги Hospital CLINIC касалхонаси ҳисобига 1 миллион евро ўтказди. Бу ҳақда касалхонанинг твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.

Клиника микроблогидаги постга илова қилинган видеода Қатарнинг «Ас Садд» клуби бош мураббийи Хави ҳамда рафиқаси Нурия Куниллера коронавирусга қарши курашда қатнашаётганларидан хурсандликларини айтишган. Хави ҳамда рафиқаси ажратган пул вирус тарқалишининг олдини олиш учун ишлатилади.

Олдинроқ Hospital CLINIC касалхонасига Лионель Месси ҳам 1 миллион евро хайрия қилганди. Каталония футболининг яна бир вакили Хосеп Гвардиола эса Барселона шифокорлар бирлашмаси ҳисобига пул ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар