O'zbek Ўзбекча
Ривалдо: «Гвардиола билан таққослашлар туфайли Хавига «Барселона»да осон бўлмайди»
Шанба, 04 Апрел
3725

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Ривалдо «Ал-Садд» бош мураббийи Хавининг Каталония клубига бош мураббий этиб тайинланиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Келажакда Хави «Барселона» бош мураббийи бўлишига ишонаман. Чунки у нафақат клубни ички томондан билади, балки яхши мураббийлик маҳоратига ҳам эга.

Қачондир у «Барселона»ни бошқариш вақти келганини тушунади ва жамоани ўзи ўйнаган олтин авлодга яқинлаштиришга ҳаракат қилади.

У футболчилигида Гвардиола сингари профессионал карьерага эга ва ўйин услуби ҳам ўхшаш эди. Хави ўзи маэстро бўлган тизимдан нусха олиши мумкин. Мухлислар шуни кутишади ва бу босим юклайди. Албатта, айнан Гвардиола жамоасига ўхшаш клубни тиклаш осон бўлмайди. Чунки тизим мукаммал ишлаши учун керакли вақтда муҳим ўйинчилар бўлиши зарур.

Кўп нарса Хави «Барселона»ни бошқарадиган пайтдаги мавжуд таркибга боғлиқ бўлади. Жамоани кучайтириш учун унга Гвардиола услубига мос келадиган 2-3та асосий ўйинчилар керак бўлади», – деб Ривалдонинг сўзларини келтиради BetFair.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар