O'zbek Ўзбекча
Одил Аҳмедов: «Хитой чемпионати май ойи охирларида бошланса керак» 
Шанба, 04 Апрел
2449

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Шанҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

«Ҳозир Шанҳайдаман, бу ерга бир ҳафта олдин учиб келгандим. Ўйлашимча, Хитой чемпионати май ойи охирларига бориб давом эттирилади.

Айни пайтда бу ерда ҳамма нарса одатдагидек. Хитой вирусни деярли йўқ қилди. Менимча, тез кунларда коронавирусдан халос бўламиз. Пандемия ниҳоясига етгач, барчаси ўз жойига тушади ва тез орада футбол ўйнашимиз мумкин бўлади», - деб Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Sport24.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар