O'zbek Ўзбекча
Кака Роналду ва Мессидан бирини танлади
Шанба, 04 Апрел
26718

Бразилия миллий жамоаси ва «Реал» собиқ яримҳимоячиси Кака «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда «Ювентус» форварди Криштиану Роналдудан бирини танлади.

«Мен Криштиану билан бирга тўп сурганман. У ақлбовар қилмас футболчи, лекин мен Мессини танлаган бўлардим. У ҳақиқий даҳо ва соф истеъдод эгаси. Унинг ўйинлари мени ҳайратлантиради.

Криштиануни эса мен машинага ўхшатаман. У жисмоний жиҳатдан кучли ва тезкор. Роналду доимо ғалаба қозонишни ва энг зўри бўлишни хоҳлайди. Мен учун бу унинг энг яхши хислати.

Улар, шубҳасиз, жаҳон спорти тарихидаги энг яхшилари. Биз икки футболчининг ўйинига гувоҳ бўлаётганимиздан хурсанд бўлишимиз керак», – деб Каканинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар