O'zbek Ўзбекча
ФИФА Токио-2021 Олимпиадаси учун ёш чегарасини ўзгартирди 
Шанба, 04 Апрел
4481

ФИФА ёзги Олимпия ўйинларидаги футбол мусобақалари учун ёш чекловини ўзгартирди. 

Анъанага кўра, мусобақаларда 23 ёшдан кичик бўлган футболчилар қатанаша оларди. Эндиликда эса ушбу қоидага ўзгартириш киритилиб, 24 ёш этиб белгиланди. Шундай қилиб, 2021 йилги Олимпия ўйинларида 1997 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар қатнашишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, иштирокчи жамоаларнинг ҳар бири, 24 ёшдан катта бўлган уч нафар ўйинчини жалб қилишлари мумкин.

Маълумот учун, Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг футбол турида 16та жамоа – Аргентина, Бразилия, Франция, Германия, Испания, Руминия, Янги Зеландия, Миср, Кот-д`Ивуар, Жанубий Африка Республикаси, Австралия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Япония ҳамда саралашда аниқланиши керак бўлган КОНКАКАФнинг 2 жамоалари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио-2020 Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар