O'zbek Ўзбекча
Кака фаолиятидаги энг яхши ва ёмон лаҳзаларни айтди
Жума, 03 Апрел
7753

«Милан» ва «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Кака фаолиятидаги энг яхши ва ёмон даврлари ҳақида гапирди.

«Алоҳида бир лаҳзани эсламайман, аммо энг яхши даврларимни «Милан»да ўтказдим – 2007 йилги Чемпионлар Лигасидаги ғалаба, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, «Олтин тўп» ва ФИФА томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилишим.

Энг ёмон лаҳза? Истанбул, 2005 йил («Ливерпуль»га қарши ЕЧЛ финалидаги мағлубият). Қўшадиган ҳеч нарсам йўқ.

Фаолиятим давомида кўплаб таниқли футболчилар билан ўйнадим, аммо бразилиялик Роналдо энг зўри эди. Иккинчи ўринга Роналдиньони қўяман, чунки унга қарши «Милан» ва «Реал»да бир неча бор ўйнаганман», – деб Каканинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар