O'zbek Ўзбекча
Хавьер Дзанетти: «Умид қиламанки, Лаутаро «Интер»да узоқ вақт қолади»
Жума, 03 Апрел
1142

«Интер» клуби вице-президенти Хавьер Дзанетти ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг Милан клубини тарк этишини истамаслиги ҳақида гапирди.

«Биз Мартинесни у Аргентина футболидаги энг умидли ўйинчилардан бири бўлган пайтда сотиб олганмиз. Ўшанда биз унинг ажойиб футболчи бўлишини кўра олгандик. Ҳозир у бор-йўғи 22 ёшда бўлишига қарамай Аргентина миллий жамоасининг асосий ўйинчиси ҳисобланади.

Мен унинг жамоадошлари билан қандай машғулот ўтказаётганини кўраман. У бу ерда бахтли. Умид қиламанки, Мартинес «Интер»да узоқ вақт қолади. У бошқа ўйинчилар сингари клубимизнинг қимматли аъзосидир», – деб Дзанеттининг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Мартинесни «Барселона», «Реал», «Манчестер Сити» каби клублар ўз сафида кўрмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар