«Барселона», «Интер» ва «Анжи» клубларининг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это`О коронавирусга қарши вакцинани Африка аҳолисида синаб кўришни таклиф этган олимларни танқид қилди.
«Африка сизларга тажриба майдони эмас!», – деб ёзди Это`О «Инстаграм» саҳифасида.
Аввалроқ профессор Жан-Поль Мира ва пофессор Камиль Лохт айнан шу мазмундаги таклифни беришган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллиондан ошди. Улардан 55 мингга яқини вафот этди. Ҳозирча коронавирусга қарши самарали вакцина топилмади.