O'zbek Ўзбекча
Роналду барча замонларнинг энг яхши футболчиси сўровномасида Мессидан ўзиб кетди
Пайшанба, 02 Апрел
18992

Испаниянинг Marca нашри барча замонларнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди.

Финалда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» тўпурари Лионель Мессини ортда қолдирди: португалияликка 246 минг мухлис, аргентиналикка 209 минг мухлис овоз берди.

Роналду финалгача Паоло Мальдини, Зинедин Зидан ва Диего Марадонадан устун келди. Месси эса Ференц Пушкаш, Альфредо Ди Стефано ва Роналдодан ўзиб кетганди.

Учинчи ўринни Роналдо эгаллади. У Диего Марадонани ортда қолдирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар