O'zbek Ўзбекча
Дибала: «Месси билан тактик жиҳатдан ўхшашмиз»
Пайшанба, 02 Апрел
2601

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «Барселона» форварди Лионель Месси билан миллий жамоада бирга ўйнай олиши ҳақида гапирди.

Дибала ўтган йили ёзда Аргентина миллий жамоасида Месси билан ўйнаш қийин бўлишини айтгани учун танқидга учраганди.

«Мен ҳеч қачон жамоадошимни танқид қилишни истамаганман. Шунчаки ўша пайтдаги хатоликни тўғриламоқчи эдим. Лео билан гаплашдим, у билан тактик жиҳатдан жуда ўхшашмиз. 

ЖЧ-2018 ёки Америка Кубогида менда деярли ўйин амалиёти бўлмади. Аммо ҳар доим мураббийларнинг қарорини ҳурмат қилганман., чунки қарор чиқариш – уларнинг ваколати», –деб Дибаланинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар