O'zbek Ўзбекча
Эшли Коулнинг уйига ўғри тушди
Чоршанба, 01 Апрел
2246

Англия миллий жамоаси ва «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Эшли Коулнинг уйида ўғрилик юз берди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, талончилар юзлари беркитилган ҳолда уйнинг орқа эшигидан кириб келишган. Улар Коулни стулга боғлаб, ундан қимматли буюмларни беришни талаб қилишган. Шундан сўнг ўзларига керакли нарсаларни олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган.

«Бу жуда даҳшатли эди. Улар профессионал жиноятчилар экан. Нима қилишаётганларини аниқ билишарди. Менимча, улар буни узоқ вақт давомида режалаштиришган», – дейди Коул. 

Маълумот ўрнида, 39 ёшли Коул фаолияти давомида «Арсенал», «Кристал Пэлас», «Рома», «Лос-Анжелес Гэлакси» ва «Дерби Каунти» клубларида тўп тепган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар