O'zbek Ўзбекча
Хави «Барса» футболчиларига: «Одатдагидек ҳаммага ўрнак бўлдингиз»
Душанба, 30 Март
4692

«Барселона» собиқ футболчиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубини бошқараётган Хави Лионель Месси ва «Барселона» футболчиларининг баёнотини изоҳлади.

«Чинданам ажойиб ишга қўл урдингиз. Табриклайман! Одатдагидек ҳаммага ўрнак бўлдингиз», - дея ёзди Хави Мессининг инстаграмида фикр қолдириб.

Маълумот учун, олдинроқ Месси ва Каталония клуби футболчилари коронавирус пандемияси туфайли молиявий зарар кўраётган клубларини қўллаб-қувватлаш учун ўз маошларининг 70 фоизга қисқартирилиши таклифи билан чиқишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар