O'zbek Ўзбекча
«Барселона» молиявий инқирозга қарамай, Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи
Шанба, 28 Март
2035

«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансферини сотиб олиш фикридан воз кечмоқчи эмас. 

Diario Sport нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчини сотиб олиш Каталония клубининг асосий мақсади ҳисобланади. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқирозга қарамай «Барса» музокараларни тўхтатмаслиги айтилмоқда. Лаутаронинг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишга қарши эмаслигини билдирган.

Маълумот учун, аргентиналик форвард жорий мавсумда А Сериянинг 22 ўйинида 11та гол урди ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар