O'zbek Ўзбекча
ФИФА футболчилардан маошларини 50 фоизга туширишни сўрайди
Жума, 27 Март
1550

ФИФА раҳбарлари Европа клублари ассоциацияси (ECA) ва Халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси (FIFPro) вакиллар билан видеомулоқот ўтказдилар.

Томонлар коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли юзга келган инқирозни бартараф этиш учун керакли бўлган чораларни муҳокама қилишди.

Marca'нинг хабарига кўра, асосий чоралардан бири – футболчилардан маошларини вақтинчалик 50 фоизга пасайтиришни сўраш. Вазият нормаллашиши билан эса шартномалар аввалги ҳолатига қайтади.

Бундан ташқари ФИФА, конфедерациялар, федерациялар, барча футболчилар, ҳомийлар ва телевизион тармоқлар маблағ киритадиган жамғарма ташкил этиш режалаштирилган. Фонд футболнинг ҳозирги тузилишини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар