O'zbek Ўзбекча
КХЛ коронавирус туфайли мавсумни муддатидан олдин якунлади
Чоршанба, 25 Март
2768

Континентал Хоккей Лигаси (КХЛ) 2019/20 мавсумини коронавирус пандемияси туфайли юзага келган нохуш эпидемиологик вазият туфайли муддатидан олдин якунлади.

Бу ҳақдаги қарор барча манфаатдор томонлар билан ўтказилган музокарадан сўнг, хоккейчилар, мухлислар, клубларнинг ходимлари соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.

КХЛ мавсумни май, июнь ёки июль ойларида якунлаб олишни ҳам кўзлаган эди. Аммо бунинг барчага маъқул вариантлари топилмади.

2019/20 мавсумида ўринларнинг қандай тақсимланиши КХЛ директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида аниқланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар