O'zbek Ўзбекча
Диего Милито: «Моуриньо – тарихдаги энг яхши мураббийлардан бири»
Чоршанба, 25 Март
2057

Аргентинанинг «Расинг» клуби спорт директори Диего Милито «Интер»да ўйнаган даврларида Жозе Моуриньодан нималарни ўргангани ҳақида гапирди.

«У – феномен, тарихдаги энг яхши мураббийлардан бири. Мен ундан 1 йил ичида жуда кўп нарсаларни ўргандим, айниқса, жамоани бошқариш нуқтайи назаридан.

Клуб тарихидаги ва менинг фаолиятимдаги энг яхши мавсумдан ажойиб хотиралар бор. Буни ҳаммага ҳам ошкор қилишни хоҳламайман.

Чемпионлар Лигаси финалидан олдин кийиниш хонасида кескинлик бор эди. Аммо у хотиржам эди ва бизни ғалабага ишонтирди», –деб Милитонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 2010 йили Моуриньо қўл остида треблга қайд этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар