O'zbek Ўзбекча
Австралия чемпионати ҳам коронавирус туфайли тўхтатилди
Сешанба, 24 Март
957

Коронавирус пандемияси туфайли Австралия чемпионати номаълум муддатгача тўхтатилди, дея хабар бермоқда Австралия футбол федерацияси расмий сайти.

«23 март кунидан Австралиянинг бир қатор шаҳарларида карантин режими киритилди. Австралия шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланиш чекланди. Шу боис, Австралия футбол федерацияси раҳбарияти қарорига кўра, коронавирус тарқалиши хавфини олдини олиш эҳтиёт чораси сифатида барча чемпионат ва турнирлар ўтказилиши номаълум муддатгача тўхтатилди. Ҳозирча 22 апрелга қадар бўлган барча ўйинлар бекор қилинди», - дейилади баёнотда.

Маълумот учун, олдинроқ ОФК таркибидаги барча етакчи чемпионатлар, халқаро футбол ўйинлари бекор қилинган, фақат Австралияда чемпионат баҳслари ўтказилаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар