O'zbek Ўзбекча
Канада ва Австралия спортчиларини Олимпиадага юбормайди
Душанба, 23 Март
2430

Канада ва Австралия 2020 йилги ёзги Олимпиадага спортчиларини жўнатмайдиган бўлди.

Коронавирус пандемияси туфайли ҳар иккала мамлакат ўз спортчиларининг соғлиғи билан таваккал этмасликка қарор қилиб, мусобақада иштирок этишдан бош тортган.

Ҳар иккала мамлакат ҳам Халқаро Олимпия Қўмитасига (ХОҚ) мурожаат қилиб, Олимпиадани 1 йил кейинга суриш таклифини бермоқда.

Аввалроқ, Токио-2020 Олимпиадаси мухлисларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар