O'zbek Ўзбекча
«Интер» Мартинесни «Барселона» ўйинчисига алмаштирмоқчи эмас
Шанба, 21 Март
3515

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан хайрлашишга тайёр, лекин бунинг эвазига фақат пул талаб қилмоқда, деб ёзади Sport.es.

Олдинроқ «Барселона» шартномага яримхимоячиси Артуро Видални қўшиши, «Интер» бош мураббийи Антонио Конте чилилик футболчига қизиқиш билдираётганлиги ҳақида айтилганди. Аммо «қора-кўклар» аргентиналик ҳужумчини «кўк-анорранглилар» яримҳимоячисига алмаштиришмоқчи эмас.

22 ёшли Мартинес «Интер»га 2018 йили келиб қўшилган. У бу мавсумда барча турнирлар доирасида 31та ўйин ўтказиб, 16та гол урди ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар