O'zbek Ўзбекча
Почеттино: «»Лаутаро – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири»
Жума, 20 Март
2865

«Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг ўйинига юқори баҳо берди ва уни дунёнинг энг яхши форвардларидан бири деб атади.

«Лаутаро Мартинес - дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Гап шундаки, у нафақат ҳозир ажойиб ўйин кўрсатмоқда, балки унинг потенциали келажакда бундан-да юқорироқ ўйин кўрсатишидан дарак беради. Агар сиз етакчи клубларнинг юлдуз ҳужумчилари рўйхатини тузсангиз, албатта, унда унинг исми бўлиши керак», – деган Почеттино LA Plata радиосидаги эфирда.

«Интер» 2018 йилда аргентиналик футболчини 25 млн еврога сотиб олганди. Ҳозир эса унинг трансфер нархи 111 млн еврога баҳоланмоқда. 

Мартинес жорий мавсумда 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16та гол ва 14та ассист ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар