O'zbek Ўзбекча
Пеле соғлиги ҳақида маълумот берди
Жума, 20 Март
3802

Бразилиялик собиқ футболчи Пеле бошидан ўтказган операциясидан сўнг аҳволи яхшиланаётгани ҳақида гапирди. Аввалроқ собиқ юлдузнинг ўғли отасида тушкунлик кайфияти борлигини айтганди.

«Мен депрессия нима эканлигини билмайман. Сўнгги икки йил давомида оёқларим билан боғлиқ муаммолар бор эди, аммо мувафаққиятли операцияни ўтказдим. Улар менга ғамхўрлик қилишди ва мен буни қадрлайман. Аммо улар негадир менинг тушкунликка тушганимни айтишди. Айни пайтда аҳволим яхши», – деб Пеленинг сўзларидан иқтибос келтиради CNN Brasil.

Маълумот ўрнида, 79 ёшли Пеле футбол тарихда уч марта жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи ҳисобланади. Бундан ташқари, у ҳамон Бразилия миллий жамоаси сафида энг яхши тўпурар ҳам бўлиб турибди. Пеле 92та ўйинда рақиблар дарвозасига 77та тўп киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар