O'zbek Ўзбекча
Бенитес жамоаси Испаниядан Хитойга қайтди
Жума, 20 Март
5572

Рафаэль Бенитес бошчилигидаги «Дальян Ифан» клуби Испаниядан Хитойга қайтди, деб хабар беради Daily Mail.

Манбага кўра, Хитой клуби Испанияда узоқ вақт йиғин ўтказгач, ўз мамлакатига қайтди. Коронавирус пандемияси туфайли жамоа узоқ вақт Испанияни тарк эта олмади. Аммо энди Хитой Испаниядан кўра хавфсизроқ ва клуб ортга қайтишга қарор қилди. Шу билан бирга барча футболчилар ва ходимлар карантиндан ўтишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси 11 март куни эълон қилинди. Бу касалликнинг асосий марказлари Хитой ва Италия саналади. Ҳозиргача COVID-19 туфайли 9 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар