O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутаро ўрнига «МЮ» ҳужумчисини олиб келмоқчи
Пайшанба, 19 Март
8036

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Лаутаро Мартинезни ёзги трансфер ойнасида қўйиб юборишга қарши эмас. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

«Аргентиналик 22 ёшли форвардни «Барселона» ўз сафига қўшиб олмоқчи. Италия клуби ўз ҳужумчисини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Келишув шартига каталонияликларнинг футболчиси Артурнинг Милан жамоасига ўтиши қўшилса, нарх туширилиши мумкин», - дейилади манбада.

Нашрда қайд этилишича, «Интер» бош мураббийи Антонио Конте Лаутаро Мартинез ўрнига «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиялни қўшиб олмоқчи. Италиялик мутахассис франциялик футболчини Ромелу Лукаку учун идеал тандем деб ҳисобламоқда. Шу боис Лаутародан тушадиган маблағни Марсиялнинг трансфери учун сарфламоқчи.

Маълумот учун, бунгача айнан Контенинг таклифи билан «Интер» раҳбарияти «МЮ»дан Ромелу Лукаку, Алексис Санчес, Эшли Янг сингари футболчиларни Италия А Сериясига олиб келганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар